Жаҳон | 16:00 / 12.11.2018
41131
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг яхши шаҳар номи маълум қилинди

Фото: Getty Images / Moussa81

Resonance халқаро консалтинг компанияси ҳаёт кечириш учун энг муносиб шароитга эга шаҳарлар рейтингини тузиб чиқди. Ўзбекистон пойтахти Тошкент рўйхатдан жой олмаган.

Экспертлар жаҳоннинг 100та шаҳрини 23 кўрсаткич бўйича таҳлил қилишди, жумладан: уй-жой билан таъминлаш, ишга жойлашиш имконияти, атроф-муҳит ҳолати, иқтисодиёт ва маданият даражаси. Барча мезонларга кўра, Лондон 2019 йил учун яшашга энг яхши шаҳар деб тан олинди.

Британия пойтахти жозибадорлиги сайёҳлар сонининг йиллик ўсиши билан тасдиқланади: 2017 йилда шаҳарга 19,8 миллиондан зиёд сайёҳ ташриф буюрди, бу 2016 йилга нисбатан бир миллионга кўп.

Париж иккинчи бўлди. Нью-Йорк ва Токио учинчи ҳамда тўртинчи ўринларни эгаллади. Каталония пойтахти - Барселона кучли бешликка якун ясаб берди. Москва олтинчи ўринда.

Шунингдек, ҳаёт учун энг яхши шароитга эга бўлган топ-10 шаҳарлар орасида қуйидагилар бор: Чикаго, Сингапур, Дубай ва Сан-Франциско.

Мавзуга оид