Жаҳон | 09:06 / 13.11.2018
7472
2 дақиқада ўқилади

БМТ бош котиби Ғазо сектори бўйича баёнот берди

Фото: РИА Новости / Сергей Пятаков

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерреш Ғазо секторидаги можарода иштирок этаётган барча томонларни вазминликка чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Гутерреш минтақадаги вазиятни «жиддий кузатиб бормоқда».

Таъкидланишича, бош котиб можарода иштирок этаётган барча томонларни «максимал даражадаги вазминликка» чақирган.

Фаластинлик жангарилар Исроил махсус хизматининг 7 фаластинликнинг ўлимига олиб келган операциясига жавобан Ғазо секторидан Исроил томон 300 га яқин ракета отди. Ракеталар Сдерот ва Ашкелон шаҳарларидаги турар жой биноларига ва автобусга теккан. Ҳужум оқибатида камида 34 исроиллик яраланиш олиб ва стресс ҳолатида шифохоналарга етказилган. 

Исроил бунга жавобан Ғазо секторидаги ўнлаб турли объектларга ҳаводан ва ердан зарбалар бермоқда. Бу зарбалар оқибатида камида 3 фаластинлик ҳалок бўлган. Шунингдек, ҲАМАСга тегишли сектордаги “Ал-Ақсо” маҳаллий телеканали бомбардимонга учраган. 

Фаластин етакчиси Маҳсуд Аббос жаҳон ҳамжамиятини сектордаги вазиятга аралашиш ва Исроил тажовузини тўхтатишга чақирди. У “Исроил тажовузини қоралаб, халқаро ҳамжамиятни зудлик билан вазиятга аралашиб, бу тажовузни тўхтатишга ҳамда минтақанинг янада кўпроқ вайронгарчиликлар ва беқарорсизликка ботиб кетишига йўл қўймасликка чақирган”.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҲАМАС ҳарбий қўмондони Ғазо секторида ҳалок бўлганди.

Ғазо секторида Исроил махсус топшириқли кучлари томонидан амалга оширилган амалиёт вақтида «Изз ад-Дин ал-Қассам» бригадаси аъзоси саналган, ҲАМАС ҳарбий қўмондони Нур Барака ҳалок бўлди. Таъкидланишича, шунингдек олти нафар фаластинлик ҳарбий ҳаётдан кўз юмди.

Мавзуга оид