Самарқанд вилояти ФВБ кучларининг кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги «Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан жорий йилнинг 12 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги СамМИ клиникасининг ёнидаги очиқ майдонда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Ўқув машқида асосий эътибор вилоят ФВДқТ хизматлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг 2018-2019 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва беталофат ўтказишга жалб этиладиган куч ва воситаларнинг тайёргарлик ҳолатини текшириш, аҳоли ва ҳудудларни газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти (кўмир) билан таъминланиши ҳолатини яхшилаш, аҳолига тўғри ва самарали тарқатилиши, улар томонидан фойдаланиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя этилишида амалий ва назарий кўникмаларини оширишга қаратилди.
Ўқув машқининг амалий босқичида Самарқанд вилояти ҳудудий газ таъминоти филиали ва «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, вилоят ФВБ Қутқарув отряди, ИИБ ЁХБ ва тез тиббий ёрдам бригадаси куч ва воситаларининг юзага келган фавқулодда вазиятларни бартараф қилиш бўйича амалий ҳаракатлари синовдан ўтказилди.
Жумладан, вилоят ФВБ Қутқарув отряди ва Тез тиббий ёрдам хизмати куч ва воситаларининг аҳоли хонадонида табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида содир бўлган заҳарланиш ҳолатини бартараф этиш ҳамда жабрланганларни қутқариш ишлари намойиш этилди.
Вилоят ҳудудий газ таъминоти филиали куч ва воситаларининг кўп қаватли уйнинг олд қисмидаги газ тақсимлаш масканида газ сизиб чиқиши билан боғлиқ авария ҳолатини бартараф этиш юзасидан амалий ҳаракати синовдан ўтказилди.
«Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» АЖ куч ва воситаларининг юқори кучланишли подстанцияда электр энергияси узилиши билан боғлиқ аварияни бартараф этишдаги амалий ҳаракатлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси куч ва воситаларининг табиий газ қувуридаги авария натижасида келиб чиққан ёнғинни артараф этиш бўйича амалий ҳаракатлари синовдан ўтказилиб, мазкур хизматларнинг амалий билим ва кўникмалари оширилди.
«SamAuto» МЧЖ автотураргоҳи ҳудудида ўтказилган кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи давомида жами 728 киши ва 154 та техника иштирок этди.
Якунда вилоят ФВБ кучлари, коммунал соҳа ташкилотлари, ФВДқТнинг тегишли ҳудудий ва функционал қуйи тизим хизматлари куч ва воситалари 2018-2019 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва содир бўлганда оқибатларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалда бажаришга тайёр, деб баҳоланди.
Бардошбек Самад ўғли,
KUN.UZ мухбири.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024