Спорт | 10:50 / 14.11.2018
15405
2 дақиқада ўқилади

Ибраҳимовичнинг MLS`даги дебютида урган суперголи минглаб голлар орасидан энг яхшиси деб топилди

Фото: LA Galaxy ‏

MLS мавсумнинг энг чиройли голини эълон қилди. Унинг муаллифи - «Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович.

Швециялик футболчининг 31 мартда «Лос-Анжелес» дарвозасига киритган голи 1247 та гол орасидан энг яхшиси деб эътироф этилган. Бу унинг MLS`даги дебют ўйини эди. 91-дақиқада киритилган ушбу ғалаба голидан сўнг ҳисоб 4:3 кўринишига келган, бу голга Эшли Коул ҳаммуаллифлик қилган.

Кеча Ибраҳимович MLS`га янги келган футболчилар ичида энг яхшиси деб эътироф этилган, «Ди Си Юнайтед»даги ҳамкасби Уэйн Руни билан йил рамзий терма жамоасига киритилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли футболчи шу йилнинг март ойида «Манчестер Юнайтед»дан ҳозирги клуби сафига бориб қўшилган эди. Мавсум давомида у Калифорния клубининг 27 ўйинида қатнашиб, ўз ҳисобига 22 та гол ва 6 та самарали тўп узатишни ёзиб қўйди. «Лос-Анжелес Гэлакси» плей-оффга чиқувчи олтилик орасига кира олмай, мавсумни 7-ўринда якунлади.

Мавзуга оид