Жаҳон | 15:40 / 15.11.2018
75545
2 дақиқада ўқилади

Қодиров чеченистонлик 5 ёшли болага Mercedes совға қилди

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров 5 ёшли Раҳим Куриевга иккита қўлда гавдани тушириб-кўтариш бўйича машқни тўрт мингдан ортиқ марта бажаргани учун оқ Mercedes совға қилди.

Фото:vk.com/ramzan

Чеченистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт ишлари бўйича вазирлиги раҳбари Муса Ханариковнинг сўзларига кўра, бола куч машқини 2 соат-у 26 дақиқа ичида танаффусларсиз 4105 марта бажарди. Унинг таъкидлашича, Россия рекордлар китоби вакилларида рекордни расмий равишда рўйхатдан ўтказишга имкон бермаган «кичик саволлар пайдо бўлди».

Фото:vk.com/ramzan

«Бу машинани сенга Аҳмад Ҳожи Қодиров номидаги хайрия жамғармаси президенти Аймани Қодирова юборди. Отанг сени унда олиб юрсин, сен оқ «Мерседес»да юришга лойиқсан», - деди Қодиров Куриевга.

Ўз навбатида, боланинг ўзи Қодировга куч машқини беш мингдан ортиқ марта бажара олиши мумкинлигини айтди ҳамда ўз имкониятларини машина капотида намойиш этиб берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қодировнинг Instagram саҳифаси яна ишламай қолгани хабар берилганди. Сервис у хато туфайли тикланганини билдирди.

Мавзуга оид