Ўзбекистон | 10:01 / 15.11.2018
33722
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ДХХ раиси Қирғизистон президенти билан учрашди

Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков 14 ноябрь куни Қирғизистонда бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар махсус хизматлари конференциясининг 21-йиғилиши иштирокчиларини қабул қилди.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Давлат раҳбари билан учрашувда Озарбойжон Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи Мадат Гулиев, Озарбойжон Ташқи разведка хизмати бошлиғи Орхан Султонов, Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Нургали Билисбеков, Қозоғистон Ташқи разведка хизмати директори Исатай Сиртаев, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Идрис Қодирқулов, шунингдек, Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Дамир Сагинбоев ва Қирғизистон Республикаси президенти девони ташқи сиёсат бўлими мудири Дониёр Сидиқов иштирок этди.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати
Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

«Биз қардош ва яқин халқлармиз ҳамда махсус хизматлар раҳбарларининг ҳар йиллик учрашиши бўйича 20 йиллик анъанани сақлаб қолиб, сизлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаётганингиз ва ривожлантираётганингиз, тажрибангиз билан алмашаётганингиз ҳамда кенг кўламли миллий, минтақавий ва глобал муаммоларни муҳокама қилаётганингиздан мамнунмиз», - деди Сооронбай Жээнбеков. Унинг таъкидлашича, ушбу конференция бутун минтақа учун муҳим воқеадир.

Унинг қайд этишича, минтақа давлат раҳбарлари, биринчи навбатда, қардош халқларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган, махсус хизматларнинг яқин ва самарали ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати
Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

 

Мавзуга оид