Жаҳон | 19:30 / 18.11.2018
7364
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистонда автобуснинг жарликка қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистон шимолида автобуснинг жарликка қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди. Жароҳат олганлар 13 кишини ташкил қилган.
Ҳалокат Уттаракханд штатида юз берган. Автобус ҳайдовчиси тоғ йўлининг қийин қисмида бошқарувни қўлдан чиқарган. Оқибатда машина чуқурлиги 150 метрга яқин бўлган дарага тушиб кетган.
Айни вақтда қутқарувчилар маҳаллий аҳоли ёрдамида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар эвакуациясини ўтказишмоқда.
Мавзуга оид
10:30
Тошкент автобусларида нақд пулда тўловдан воз кечилди — шу билан муаммолар тугадими?
12:36 / 11.01.2025
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда катта ҳажмли автобуслар қатнови йўлга қўйилади
18:35 / 08.01.2025
Ҳиндистонда фил фестивалга келган томошабинларга ҳужум қилди
12:24 / 08.01.2025