Light | 11:18 / 19.11.2018
30578
4 дақиқада ўқилади

Мириқиб ухлайдиган кишиларнинг сирлари

“Одамлар уйқуга кундалик ишлардан бири сифатида муносабатда бўладилар, масалан худди тиш ювиш каби”, - дейди Аризона Университети Интегратив тиббиёт марказининг уйқу бўйича мутахассиси Рубин Найман. – Кўпчилик учун 7-9 соатга реалликдан “ўчиш” мажбурияти сифатида қаралади”.

Бироқ айрим кишилар тунги ҳордиққа нисбатан ўз муносабатларини ўзгартиришган ва уни ҳақиқий ҳузурга айлантира олганлар. Уларнинг сири қуйидагилардан иборат:

Фото: Unsplash

Уйқуни қадрлайдилар

Тезкор уйқу фазаси, ёки REM-фазалар вақтида мия фикрларни бошқа вақтдагидан кўра кўпроқ йиғади. “Туш кўриш қобилияти хотира ва ижод учун катта аҳамиятга эга”, - дейди Найман.

“Уйқуни севадиганлар” ўз тушларини тушуниш ва эслаб қолишга ҳаракат қилишади. Бундай кишилар тушлар кўп маънога эгалиги ва онгимизни акс эттиришини яхши англайдилар. Шу омилнинг ўзи ҳам уларни қадрлаш учун арзирли сабабдир.

Уйқуга тайёрланадилар

Уйқудан олдин тинчланиб, уларни безовта қиладиган барча нарсаларни йиғиштириб қўйишади. Фақат бироз вақт ўтгачгина чироқни ўчириб, каравотга ётишади.

Замонавий одамни спорт автомобили ёки ана шундай самолёт билан таққослаш мумкин. Бироқ автомобиль қай даражада тез бўлса, унинг тормоз йўли ҳам катта бўлади. Ҳар қандай самолёт учун бир неча метрдан иборат учиш-қўниш йўлаги талаб этилади. Шунинг учун кун давомида қанча кўп иш бажарсангиз, шунча кўп дам олишингиз керак бўлади.

Фото: Unsplash

Каравотдан сакраб туришмайди

Бундай кишилар тонгги мудроқ ҳолатни қадрлайдилар ва унда узоқроқ бўлишни истайдилар. Бу уйқу, фантазия, тетикликнинг ғаройиб аралашмаси бўлиб, ташқи таъсирлар уйқудаги образларда из қолдиради.

Ҳақиқатан ҳам чарчайдилар

The Bedtime Network тизимининг асосчиларидан бири Лиза Меркурио (Lisa Mercurio)нинг қайд этишича, айнан жисмоний фаоллик уларга аъло даражада ухлашга ёрдам беради. Лиза марафонларда иштирок этади, бу унга тезда ухлаб қолишда ёрдам беради.

Фото: Unsplash

Уйқу учун тўғри воситаларни танлайдилар

Дори ва тинчлантирувчи воситаларни ичиш ўрнига бундай кишилар уйқу учун муҳим мелатонин гармонини истеъмол қилишади. Организмимиз ёруғлик даражасига жуда боғлиқ, ҳар доим ҳам уйқу вақтида қоронғу хонада бўла олмаганимиз сабаб, мелатонинни қабул қилиш организмга ухлаш вақти эканини тушунишда ёрдам беради.

Уйқусиз тунлар учун ўзларини кечиришади

Баъзида ҳамма қоидаларга риоя қилишнинг ҳам имкони бўлмайди. Кечки пайт ичилган қаҳва, планшетдаги қизиқарли фильм, кечки овқат ёки хавотирли фикрлар сизнинг ҳордиғингиз учун халақит қилиши мумкин.

Бундай бўлгани учун хафа бўлманг. Уйқусиз тун ҳаётингизни бузиб юбормайди. Эртага эртароқ ухлаш ва кундуз куни ухлаб олиш маънога эга бўлади.

Фото: Unsplash

Ўзларига вақт ажратиш учун уйқудан воз кечишмайди

Катталар ухлашга эрта ётмаслигининг яна бир сабаби – ўзи учун вақт ажратиш. Кундуз куни – иш, кечаси – уй ишлари, севимли машғулотлар учун вақт қолмайди. Шунинг учун уйқунинг 2-3 соатини китоб ўқиш, фильм томоша қилиш учун сарфлашга тўри келади.

Агар уйқуга бўлган муносабатингизни ўзгартирсангиз, уни “севиб қолсангиз”, устуворликлар ҳам ўзгаради. Ўзингиз учун вақтни бошқа ишлар ҳисобига топишга муваффақ бўласиз. Натижада график бироз ўзгариб, соат 22.00 да уйқу мамлакатига равона бўласиз.

 

Мавзуга оид