Жабрланувчи аёл Санъат Умаровга тайинланган жазодан қониқмаганини айтди
Бугун, 21 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судида судья Ўткир Мамадалиев раислигида Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлими собиқ катта тезкор вакили лавозимида ишлаган судланувчи Санъат Умаровга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Санъат Умаров судда ўз сўнгги сўзини айтгач, суд маслаҳатга кетган чоғда жабрланувчи Н.Т.ни суҳбатга тортдик.
Айни пайтда унга нисбатан Оқдарё туманида содир этилган ўғирлик ҳолати бўйича тергов ишлари якунланган. Айблов хулосаси берилган ва яқинда бу ҳолат юзасидан суд бўлиб ўтади.
Ўзининг оғзидан ҳикоя қилишича, Оқдарё туманига 10 ёшли қизи билан томорқасида етиштирилган помидорни сотгани борганида, кимдир унинг қизининг сумкасига иккита уяли телефонни солиб қўйган.
Н.Т. айни пайтда ўзига қўйилган айбларни кимлардир томонидан уюштирилган, деб баҳоламоқда. Гарчи ўзи дастлабки терговда телефонларни чиндан ҳам ўғирлаганини ёзиб берганини тан олган бўлса-да.
Бугун бўлиб ўтган суд мажлисида жабрланувчи сифатида қатнашган Н.Т. Санъат Умаровга қатъий жазо берилишига ишонқирамаётганини айтди. «Барибир қутулиб чиқиб кетса керак», деди у.
Судья Ў.Мамадалиев ҳукмни ўқиб эшиттиргач, чунончи, Санъат Умаровга 6 йилу 6 ой қамоқ жазоси тайинланди, яна 3 йил мансабдорлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
«Берилган жазодан қониқдингизми?» деб савол бердик Н.Т.га суд мажлиси ўз ниҳоясига етгач.
«Мен кутгандан енгилроқ жазо тайинланди», деб жавоб берди бу саволга у.
Бу борадаги кейинги хатти-ҳаракатларини у ўзининг адвокати билан маслаҳатлашади.
Ўз мухбиримиз
Мавзуга оид
16:19 / 24.12.2024
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
21:28 / 18.12.2024
Гулистон ИИБ ТБ фуқаролик низосидан жиноят иши “ясади”. Терговчи янги йилни иссиқ уйида, 50 ёшли аёл эса Россия ҳибсхонасида кутиб оладими?
21:02 / 12.12.2024