Ўзбекистон | 17:09 / 27.11.2018
11499
1 дақиқада ўқилади

Мавлуда Хўжаева O‘zLiDeP ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари этиб сайланди

Фото: O‘zLiDeP

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Тошкентда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг XI йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда партиянинг ўтган даврдаги фаолияти сарҳисоби, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама этилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди. 

Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала кўрилди. O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Мавлуда Хўжаева партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари этиб сайланди.

Мавзуга оид