Солсберида нимани томоша қилиш мумкин?
Англиянинг юрагидаги бу шаҳарчани бир кун давомида айланиб чиқиш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. У яқин пайтларгача машҳур эмасди. Бироқ айрим ҳодисалар сабаб сайёҳларни ўзига жалб эта бошлади. Солсберига борганда нимани томоша қилиш керак?
Олд Сарум
Old Sarum ёки Эски Сарум - Солсберидан бироз шимолда жойлашган ғаройиб тарихий жой. Бу қадимий масканни тарихчилар неолит даври – тахминан эрамиздан аввалги 3 минг йилликка тегишли, деб ҳисоблашади. Дастлаб айлана шаклидаги ёғоч қўрғон барпо этилган. Кейинчалик эса тош қаср ва ибодатхона қурилган. Сув манбаларининг тугаши иншоотни яшаш учун қулай жойга кўчиришга мажбур қилган. Афсоналарга кўра, ўқ отилган, у келиб тушган жой, ҳозирги Солсбери ибодатхонасини қуриш жойи сифатида белгиланган. Эски Сарумда яшовчилар кельтлар, римликлар, викинглар, Англиянинг бўлажак қироли Вильгельм Истеълочининг отрядлари эди. Old Sarum’нинг қадимий иншоотларидан фақат кичик харобалар қолган. Бироқ атрофдаги ботиқлар аъло даражада сақланган.
Солсбери ибодатхонаси
Солсберининг муҳим обидаларидан бири ўрта асрларда барпо этилган готик ибодатхонадир. Ўрта асрларда энг баланд иншоотга айланган ибодатхонанинг найзаси шаҳарнинг исталган қисмидан кўриниб туради. Бундан ташқари, бино – инглиз готикасининг архитектура намунаси бўлиб, унда 1386 йилда ўрнатилган ва бугунги кунга қадар ишлайдиган соат бор. Яна бир муҳим фактлардан бири шуки, унинг ичидаги кутубхонада (1445 й.) қирол ҳукуматини чеклаган “Озодлик хартияси”нинг тўрт нусхасидан бири сақланади.
Ибодатхонага кириш
Солсбери ибодатхонасига қадимий дарвоза орқали ўтилади. Унинг гўзаллиги ўта тажрибали сайёҳларни ҳам беэътибор қолдирмайди.
Тарихий музей
Музейнинг у қадар катта бўлмаган майдонида Стоунхенж районида археологлар томонидан топилган тарихий буюмлар сақланади. Кўргазманинг бир қисми рим даврига тегишли. Сони тўрт минг донага яқин бўлган расмлар тўплами ҳам бор.
Сэр Момпессоннинг уйи
Қадимий идиш-товоқ, классик уй жиҳозларини кўриш учун Солсбэридан депутат бўлган Сэр Момпессоннинг уйига ташриф буюриш мумкин. У 1600-йилларда қурилган дея тахмин қилинади.
Шаҳар бозори
Солсбери бўйлаб саёҳатни шаҳар бозорига ташриф билан якунлаш мумкин. У очиқ осмон остида жойлашган ва кўплаб ресторан ҳамда савдо пештахталаридан таралаётган ёқимли ҳиди билан кишини ўзига жалб этади.
Мавзуга оид
00:35 / 19.12.2024
Англиядаги 6 миллиондан зиёд объект сув остида қолиши мумкин — тадқиқот
16:29 / 28.11.2024
Узоқ кутилган ҳуқуқми ёки қалтис йўл? Британиядагилар эвтаназия масаласида баҳслашмоқда
20:02 / 18.11.2024
Англияга пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
23:14 / 14.10.2024