Фан-техника | 14:22 / 29.11.2018
14412
2 дақиқада ўқилади

Audi ва Airbus биринчи учар таксини синовдан ўтказди

Амстердамдаги Drone Week тадбирида Audi, Airbus ва Italdesign компаниялари Pop.Up Next учар такси ишчи прототипини тақдим этдилар. Таклиф этилган сервис концепцияси автоматлаштирилган электрокар, дрон ва чиқариб олинувчи йўловчи модулидан иборат.

Намойиш этилган прототип фақат 1:4 масштабдаги нусха. Бироқ, Audi кейинги ўн йил мобайнида мижозлар янги хизматдан фойдаланиши мумкинлигига умид қилмоқда. Учар таксилар йирик шаҳарларда анъанавий таксопаркларга муқобил сифатида қўлланилади. Уларнинг афзаллиги йўналишни ақлли режалаштириш ва йўллар ҳамда ҳавода ҳаракатланиш имконияти бўлади.

Фото: Audi
Фото: Audi
Фото: Audi

Бундай бизнес модели қанчалик ўзини оқлашини текшириш учун, Audi Voom вертолёт ташувларига буюртма бериш компанияси билан Жанубий Америкада синовлар ўтказди. Voom мижозлари Мехико ёки Сан-Паулуга парвозлар учун буюртма беришди, шу билан бирга, Audi автомобили уларни учиш-қўниш йўлакчасига етказиб қўйишга тайёр бўлган ёки қўнишганида кутиб турган.

Audi учар автомобиль лойиҳасини март ойида Женевадаги автосалонда намойиш этди. Ушбу прототипнинг асоси - капсула-салон, у икки киши учун мўлжалланган. Шароитларга қараб, ёки ғилдираклардаги платформага, ёки учар қурилмага тўртта винт билан уланади. Модуллар узоқ вақт ишлатилмаса, мустақил равишда заряд олишга жўнаши мумкин.

Мавзуга оид