Фуқарони «Каптива»га чув тушириб кетишди
Бухоро шаҳрида 3 декабрь куни А.Сомий кўчасида яшовчи фуқаро Ф.С. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
У шу йил 19 июль куни Бухоро туманида яшовчи Ж.С. фуқаро Ф.С.га тегишли “Каптива” русумли автомашинасини 31 000 АҚШ долларига сотиб олишини, олдиндан 2 000 АҚШ долларини бериб, қолган 29 000 АҚШ долларини 3 кун ичида беришини айтиб, алдов йўли билан ишончига кириб, автомашинани олиб кетганлигини ва шу куннинг ўзида автомашинани бошқа шахсга сотиб юборганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида Ж.С. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:45 / 22.12.2024
Жиззахда тадбиркорнинг биноси учун фойдаланишга рухсатнома олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
09:50 / 18.12.2024
Европада кекса кишиларни алдаган фирибгарлар тармоғи фош этилди
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
10:00 / 10.12.2024