Ўзбекистон | 09:43 / 08.12.2018
15942
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 300дан ортиқ бино ва уйлар иссиқлик энергиясисиз қолди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ва Яшнобод туманидаги 300дан ортиқ бино ҳамда уйлар иссиқлик энергиясисиз қолди.

Тошкент ҳокимлиги маълумотига кўра, «ТOSHISSIQQUVVATI» ДУК корхонасининг Шаҳриобод (Ду700) кўчаси бўйлаб 1-ИМдан иссиқлик тармоқларида 2018 йил 6 декабрь куни соат 13:00да авария содир бўлди. 

Авария ўзининг фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган иссиқлик тармоғининг узатиб берувчи қувурида ёрилиш бўлганлиги сабабли келиб чиққан. Авария навбатчи бригадалар ва иситиш мавсумида шаҳарнинг иссиқлик таъминотини жойида узлуксиз таъминлаш учун махсус техника ёрдамида соат 23:00да бартараф этилган.

«ТOSHISSIQQUVVATI» ДУК ходимлари томонидан шу каби ҳодисалар содир бўлмаслиги учун барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Мавзуга оид