Ўзбекистон | 21:40 / 17.12.2018
20551
1 дақиқада ўқилади
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда
18 декабрь куни Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудини Фарғона водийси билан боғловчи Қамчиқ довонининг А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида кучли қор ёғиши ва йўллар музлаши кузатилади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.
Маълум қилинишича, 18 декабрь куни Қамчиқда ҳаво ҳарорати кундузи -3 даражагача тушиши, тунда эса -8 даражагача тушиши кутилмоқда.
18-19 декабрь кунлари туман тушади, йўлнинг кўриниш чегараси 50-100 м.ни ташкил қилади. Шамол тезлиги 20-25 м/с.гача кучаяди, йўлда қор уюмлари тўпланиб, яхлайди.
Вазирлик ҳаво ҳарорати кескин пасайиши ва йўлда ҳаракатланишда ноқулайликлар туғилишини инобатга олиб, йўлда эҳтиёт чораларини кўришни сўраган.