Москва Қаззофийнинг ўғли Путинга илтимос билан чиққанига муносабат билдирди
Москванинг фикрича, ҳеч кимни сайловларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этиш мумкин эмас. Россия Ташқи ишлар вазирлиги 2011 йилда ҳокимият тепасидан ағдарилган Ливия етакчиси Муаммар Қаззофийнинг ўғли Россия президенти Владимир Путинга сиёсий қўллаб-қувватлов тўғрисида илтимос билан чиққанига шундай изоҳ берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
«Биз барчани қўллаб-қувватлаймиз», - дея маълум қилган вазирлик. Шунингдек, у ердан қайд этишларича, Қаззофийнинг ўғли Саиф ал-Ислом Ливиядаги сиёсий жараённинг бир қисми бўлиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муаммар Қаззофийнинг ўғли Ливиядаги президентлик амбицияларини қўллаб-қувватлаш бўйича Россия ҳукуматига илтимос билан чиққани хабар берилганди. Бироқ Москва, Bloomberg’нинг аниқлашича, бу кампанияда кимни қўллаб-қувватлашини ҳали аниқламади.
Россия вакиллари, агентликнинг Москвадаги вазиятдан хабардор манбалари сўзига кўра, Қаззофийнинг меросхўри билан алоқа ўрнатиб бўлган. «Номаълум жойда бўлиб турган» Саиф ал-Ислом улар билан қамоқхонадан озод этилгач, видеоалоқа орқали гаплашган, дея таъкидлаб ўтди Bloomberg манбаси. Кейинчалик, декабрь ойи бошида, унинг маълумотларига кўра, Ливия собиқ раҳбари ўғлининг вакили Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов билан учрашган. У орқали Саиф ал-Ислом номидан Россия президенти Владимир Путин ҳамда Россия ҳукуматига собиқ диктатор қариндошидан махсус мактуб йўлланган, дея айтиб ўтди манба. Унинг сўзларига кўра, Саиф ал-Ислом мактубда Ливия келажаги ҳақида ўз фикрини баён этган ҳамда сиёсий қўллаб-қувватлов сўраган.
Мавзуга оид
20:54
Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолёт ердан уриб туширилгани ҳақида тахминлар янграмоқда
20:34
Россияда мигрантларнинг иш жойини ўзгартиришни тақиқлаш таклиф этилмоқда
17:38
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59