Спорт | 09:28 / 24.12.2018
13249
2 дақиқада ўқилади

«Реал» баъзи шартлар билан Модрични «Интер»га қўйиб юборишга рози бўлди

Фото: REUTERS

«Реал» яримҳимоячи Лука Модрични «Интер»га қўйиб юбориш бўйича музокара бошлашга тайёр, деб хабар тарқатди Don Balon.

Нашр маълумотига кўра, Мадрид клуби Модрични неаполликлар ҳимоячиси Милан Шкриньяр ва ҳужумчи Мауро Икардига айирбошлаш устида бош қотирмоқда. «Реал», шунингдек, трансферга 22 ёшли яримҳимоячиси Даниэль Себальосни ҳам қўшиб, устига яна 25 млн евро тўлашга рози.

Аввалроқ «Интер» январда Лука Модрични қўлга киритишга яна бир бор уриниб кўриши маълум бўлганди. Ўтган ёзда клублар трансфер суммаси масаласида келиша олишмаган эди.

Бу йил ФИФА талқини бўйича жаҳоннинг энг яхши футболчиси ва «Олтин тўп» соҳиби бўлган Модрич «Реал»га 2012 йилда «Тоттенҳэм»дан келиб қўшилган. У Ла Лигада бу мавсум 16 ўйинда қатнашиб, 2та самарали пас муаллифи бўлди.

Мавзуга оид