Жамият | 18:00 / 28.12.2018
8489
1 дақиқада ўқилади

Матбуот ва ахборот агентлиги янги қиёфага кирди

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги биноси таъмирдан чиқарилди ва Янги йил арафасида ўзгача қиёфага кирди.

Айни кунларда Тошкент шаҳри марказида жойлашган, салкам етмиш йиллик тарихга эга, халқ тилида «Навоий – 30» деб аталувчи Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг биноси ўзгача – мўъжизавий кўриниш касб этган.

Мазкур тарихий бинода қисқа фурсатда катта кўламдаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Тошкент шаҳри аҳолиси ва пойтахт меҳмонларини «Навоий – 30»ни кечки сайрда томоша қилишга келишмоқда.

Мавзуга оид