Нима учун узоқ вақт давомида ёлғиз қолиш хавфли?
Ёлғизлик ва жамиятдан вақтинча дам олиш — иккита бир-биридан фарқ қилувчи тушунчалар. Агар тобора одамлар билан мулоқот қилишни истамай, вақтингизни уйда ўтказаётган бўлсангиз, ҳеч қаерга бормай, атрофдагилар билан суҳбат қуришга эҳтиёж сезмасангиз, у ҳолда ана шу мақолани ўқинг.
Назоратнинг йўқолиши
Ёлғизлик кайфиятнинг кескин ўзгариши, агрессиянинг авжига чиқиши ва ҳиссий саботсизлик билан кўпинча бирга юради.
Ўлим ҳақидаги фикрлар
Жонига қасд қилиш фикри кўпинча ёлғиз кишиларнинг хаёлига келади. Албатта, бундай ҳолат жуда кўп машҳур кишилар билан содир бўлган вазиятлар жуда кўп. Бироқ статистик маълумотларга кўра, кўпинча ёлғиз кишилар ўз жонига қасд қилишади.
Депрессия
Депрессия нафақат ёлғизлик туфайли юзага келади. Балки айнан шу омил уни қўзғатиши мумкин. Ҳатто инсон ўзи онгли тарзда жамиятдан четланиш ҳолатида ҳам у ўзини кераксиз ва ташлаб кетилгандек ҳис этади. Натижада оғир депрессия шаклланади.
Спиртли ичимликларга мойиллик
Ёлғизлик доим сурункали алкоголизмга олиб келади. Уни доимий равишда истеъмол қилиш асаб тизими ва организм фаолиятини ишдан чиқаради.
Мавзуга оид
11:19 / 24.12.2024
Атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин – тадқиқот
16:36 / 13.12.2024
Ҳавонинг ифлосланиши одамларда депрессияни оширади — тадқиқот
15:24 / 30.10.2024
Япониядаги қишлоқда кексалар ёлғизликни енгиш учун кўчаларга қўғирчоқлар ўрнатяпти
18:22 / 29.10.2024