Магнитогорск фожиаси. Қурбонлар сони 36 кишига етди
Магнитогорск шаҳрида қисман қулаган уй вайроналари остидан қутқарувчилар бир эркак ва икки аёл кишининг жасадини чиқариб олишди. Фожиа қурбонларининг умумий сони ҳозирги вақтда 36 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда ТАСС Россия ФВВ матбуот хизматига таянган ҳолда хабар берди.
«Икки аёл ва бир эркак кишининг жасади чиқариб олинди. Ҳалок бўлганлар - 36 нафар», - дея хабар беришган матбуот хизматидан.
Айни пайтда яна беш кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Чоршанба, 2 январь куни кечқурун қутқарувчилар 33-қурбон жасадини вайроналар остидан чиқариб олишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Магнитогорскда йўналишли таксидан уч кишининг жасади топилгани, тергов уйдаги портлаш теракт эмаслигини билдираётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:40 / 05.01.2025
Лас-Вегасдаги портлаш: ҳайдовчи америкаликларга хат қолдирган
17:38 / 24.12.2024
Туркияда портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводда портлаш содир бўлди
16:56 / 22.12.2024
Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда — видео
19:58 / 19.12.2024