Light | 08:00 / 06.01.2019
51462
4 дақиқада ўқилади

Тонгги соат саккиз: сайёранинг турли бурчаклари фотоаппарат объективида

Бельгиялик фотограф Паскаль Маннаертс мана ўн йилдирки, дунё бўйлаб саёҳат қилиб, “инсониятни энг кучли шаклларда тасвирлаш”га ҳаракат қилади. Осиё, Африка, Лотин Америкаси, Шимолий Африка ва Яқин Шарқ унинг объективида бир неча марта бўлган.

“Эрта тонг — ҳар қандай янги жойни ҳис этиш учун идеал фурсат”, — дейди у. Шунинг учун у ҳар бир мамлакатга ташриф жараёнида эрта туришга одатланди. Ниҳоят барча суратларни “Бутун дунёдаги тонгги соат саккиз” сериясига тўплади.

Варанаси, Ҳиндистон, 2008 йил: “Куннинг бу қисмида ҳиндлар чўмилишади ва ибодатни амалга оширадилар. Бутун Ҳиндистондаги юзлаб зиёратчилар шаҳарга келишади ва узоқ йўл босиб дарё қирғоғига ташриф буюрадилар. Одамлар оқими, гўзаллик ва ранглар океани ҳамма ерда. Мен буни яхши кўраман…”.

Кьяикто, Мьянма, 2014 йил: Йигит ўзининг ресторандаги илк қаҳвасидан ҳузур олмоқда.

Шримангал, Бангладеш, 2014 йил: “Шримангалда Маҳмудни учратдим. Уни ҳар куни тонгда набираси билан ўйнаётганини кўраман. “Бу менинг кунни бошлаш усулим, — деди у, — ундан кейин мен учун зарур бўлган куч-қувватни оламан, у менга кун давомида шижоат беради”.

Мандалай, Мьянма, 2014 йил: Монахлар Мандалай кўчаларида гуруч теришади.

Токио, Япония, 2015 йил: Офисга кетиш йўлидаги ёқимли фурсат.

Язд, Эрон, 2015 йил: Язддаги жоме масжиди.

Гоби саҳроси, Мўғулистон, 2014 йил: Болакай кунини саҳрода бошлайди.

Вриндаван, Ҳиндистон, 2014 йил: “Гаятри пужани амалга оширади”.

Тирелли, Мали, 2007 йил: “Аёл қудуққа бориб кун учун сув олмоқда. Бу оғриқли иш аёллар томонидан бажарилади”.

Жайсалмер, Ҳиндистон, 2008 йил: Эрта тонгда сартарошхонага келган одам”.

Жайсалмер, Ҳиндистон, 2008 йил: Илк чой учун айни вақт.

Эрг-Шебби қумтепаликлари, Марокаш, 2009 йил: Эркак, бола ва икки туя.

Гором-Гором бозори, Буркина-Фасо, 2009 йил: Бозордаги оломон орасидаги бола ва икки аёл.

Катманду, Непал, 2010 йил: Кун бошида эркаклар кўчаларда газета ўқишмоқда.

Убуд, Индонезия, 2008 йил: “Убудда кун боши”.

Варанаси, Ҳиндистон, 2015 йил: Санскрит мактаби ўқувчилари йога билан шуғулланишмоқда.

Улан-Батор, Мўғулистон, 2014 йил: “Кун бошида чўпон аёл Улан-Батор туманида қуритилган гўнгни йиғмоқда. Уни олов ёқиш учун ишлатади”.

Порс, Эрон, 2015 йил: Чўпон подани текислик сари бошламоқда.

Самарқанд, Ўзбекистон, 2016 йил: “Аёллар гуруҳи Самарқанддаги афсонавий Регистонга кетишмоқда. Бу буюк мадрасалар ансамбли – Марказий Осиёдаги энг ғаройиб қадамжолардан бири”.

Дакка, Бангладеш, 2014 йил: “Буриганг дарёсидаги тунги сокинликдан кейин ҳаракат янгиланмоқда”.

Дакка, Бангладеш, 2014 йил: Болакай тонгги газеталарни кўчада сотмоқда.

Мавзуга оид