Иқтисодиёт | 12:51 / 08.01.2019
20338
1 дақиқада ўқилади

2019 йилда Ўзбекистон нархлар барқарорлигини таъминлаш ниятида

Фото: UzReport

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди. 

Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2019 йилда Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси, Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари истеъмол маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлашни режалаштирмоқда.

Бу борада тегишли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади. Дастурда истеъмол маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш, хусусан қўшилган қиймат солиғи кенг жорий қилиниши билан истеъмол товарларининг нархи ўсишининг олдини олиш чоралари назарда тутилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2018 йилда гўшт нархи қайси вилоятда максимал даражада қимматлашгани маълум бўлганди.

Мавзуга оид