Фан-техника | 20:53 / 10.01.2019
9775
2 дақиқада ўқилади

IBM дунёдаги биринчи тижорий квант компьютерини тақдим қилди

Фото: Twitter/IBM‏

АҚШнинг IBM компанияси маълумотларни қайта ишлаш учун квант механикаси ҳодисаларидан фойдаланувчи янги суперкомпьютери – Q System One’ни тақдим қилди.  

Янги компьютер яқин икки йил ичида оддий компьютер ўрнини эгаллаши даргумон, чунки қалинлиги бир сантиметрдан кўпроқ бўлган боросиликат ойнадан бажарилган ва 2,7 метрга 2,7 метр ўлчамга эга. Унда кубитлар (маълумотни сақлаш учун мўлжалланган энг кичик элементлар) электр магнит нурланиш ва ҳарорат ўзгаришига учрайди ва бунинг эвазига ҳисоблаш бажарилади.  

Янги қурилманинг техник имкониятлари мутахассисларни ҳайратлантириши аниқ. У 20 кубитлик тизимга эга бўла туриб, 90-микросониялик “когерентлик”ка эга кубитларни ишлаб чиқариши мумкин, бу эса унга бир вақтда “мияда” 50 млрдта турли катталикларни сақлашга имкон беради. 

Таъкидланишича, компьютер тижорий қўллаш ва “келажакда айни вақтда жуда мураккаб ҳисобланган муаммоларни”, мисол учун, молиявий маълумотларни таҳлил қилиш, инвесторлар учун хатар омилларини аниқлаш, етказиб бериш тизимларини оптималлаштириш ва бошқа кўплаб масалаларни ечишга мўлжалланган.

Айни вақтда компьютерни сотиб олишнинг имкони йўқ, чунки уни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича ишлар ҳали якунланмаган, ҳаво ҳароратига талабчанлиги эса уларни қўллашни муаммоли қилади. Бироқ компанияда таъкидланишича, бундай тизимларни тез орада ижарага олиш ва интернет орқали қўллаш мумкин бўлади.

Мавзуга оид