Ўзбекистон | 12:49 / 13.01.2019
17816
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда ўзбекистонликлар кетаётган автобус бузилиб қолди, 55 нафар йўловчи эвакуация қилинди

Фото: zakon.kz

12 январь куни, маҳаллий вақт билан соат 14:00да Қозоғистоннинг Павлодар области ҳудудида, «Павлодар—Астана» автомобиль йўлининг Аксу туманидан ўтган қисмида Ўзбекистоннинг 55 нафар фуқаросини олиб кетаётган автобус бузилиб қолди ва йўловчилар ушбу техник носоз автобусдан эвакуация қилинди.

Фото: zakon.kz

Zakon.kz манбаси маълумотига кўра, автобус «Павлодар—Астана» трассасида, Калмакан қишлоғидан 30 километр узоқликда тўхтаб қолган. Van Hool русумли автобус (давлат рақами 310 DHB 13) Тошкентдан Красноярскка йўл олганди. Йўловчилар орасида икки бола ҳам бор.

Аксу шаҳри акимати (ҳокимият) қисқа вақт ичида Павлодар Фавқулодда вазиятлар департаменти кучлари билан ҳамкорликда йўловчиларни иситиш пунктига — «Спутник» станцияси яқинидаги ўрта мактаб биносига жойлаштирган, улар озиқ-овқат билан таъминланган, автобус таъмирлаб бўлингунга қадар яшаб туриш учун шароитлар яратилган.

Фото: zakon.kz

Йўловчиларга тиббий ёрдам кўрсатишга ҳожат бўлмаган.

Фото: zakon.kz

Қайд этилишича, уларнинг автобуси Павлодар шаҳрига таъмирлаш учун олиб борилган.

Мавзуга оид