Жамият | 16:46 / 17.01.2019
25910
1 дақиқада ўқилади
Андижонда фуқаронинг шам устига йиқилиши ёнғин ва ўлим билан якунланди
Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида 2019 йил 15 январь куни тахминан соат 23:50ларда “Бешқовоқ” МФЙда яшаган Д.С. уйида маст ҳолда ёниб турган шамнинг устига йиқилиши натижасида ёнғин келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, оқибатда уйнинг жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда Д.С.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлар олиб борилмоқда, дейилади хабарда.