Спорт | 17:04 / 18.01.2019
15688
2 дақиқада ўқилади

Кличко Фьюри ва Жошуа билан жанглар бўйича музокаралар ўтказмоқда

Фото: REUTERS

Бокс бўйича супер оғир вазн тоифасида жаҳоннинг собиқ мутлақ чемпиони Владимир Кличко DAZN стриминг платформаси билан учта жангга шартнома имзолаш бўйича музокаралар ўтказди. 

The Ring маълумотига кўра, шартнома тузиладиган бўлса, украиналик ўзининг спорт фаолиятини тиклайди ҳамда ташкилот амбассадорига айланади.

Манбалар сўзига кўра, 43 ёшли боксчи рингга қайтганидан сўнг биринчи жангни ўрта даражадаги рақиб билан ўтказади. Кличконинг иккинчи рақибига Украина вакилини 2015 йил ноябрь ойида мағлуб этган Тайсон Фьюри айланиши мумкин. Тахминий шартномадаги учинчи жанг Владимирни 2017 йил апрель ойида нокаутга учратган британиялик Энтони Жошуа билан реванш бўлиши эҳтимоли мавжуд. Ҳозирги пайтда бу боксчининг рингда сўнгги кўриниши бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ япониялик кикбоксчи Тенсин Нацукава Twitter’да аввалроқ ўзи билан жанг ўтказиш ниятида эканини билдирган аралаш йўналиш (ММА) бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегорга жавоб қайтарганди.

Мавзуга оид