Ўзбекистон | 16:42 / 19.01.2019
39756
2 дақиқада ўқилади

Президент қарори ва фармони ижроси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Айни пайтда Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва бош вазир Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилди.

Йиғилиш кун тартибидан Ўзбекистон Президентининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси масалалари ўрин олган.

Йиғилишда вилоятлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, жойлардаги прокуратура, ИИБ, ДСИ, Халқ қабулхонаси, давлат хизматлари маркази, МИБ, тиббиёт ва халқ таълими, коммунал хизматлар, тижорат банклари ҳамда кун тартибига алоқадор ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Шунингдек, йиғилишда прокурор, ИИБ ва ДСИ раҳбарларининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ишини назорат қилиш ва мувофиқлаштиришга масъул ўринбосарлари ҳамда ходимлари қатнашмоқда.

Ўзбекистон Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида қайд этилишича, икки йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси президенти номига 2,5 миллиондан ортиқ мурожаатлар келиб тушганлиги, республика ишчи гуруҳлари томонидан уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш натижасида қўшимча 1,1 миллиондан ортиқ турли муаммолар аниқланганлиги жойларда ечимини кутаётган масалалар кўплигини, айримлари ўрта ва қуйи бўғиндаги ташкилотлар даражасида ҳал этилмаётганлигини кўрсатмоқда

Мавзуга оид