Спорт | 11:29 / 19.01.2019
25234
1 дақиқада ўқилади
«Реал» дарвозабонсиз қолди
«Реал» дарвозабони Кейлор Навас жароҳат олди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, футболчининг ўнг оёғи мушаклари лат еган. Унинг жароҳати қанчалик жиддийлиги ва қачон майдонга қайтиши маълум эмас. Бироқ, «Севилья»га қарши 19 январь куни ўтказиладиган баҳсда иштирок этолмаслиги аниқ.
Аввалроқ, «Реал»нинг асосий дарвозабони Тибо Куртуа жароҳат олиб, сафдан чиққан эди. Учинчи дарвозабон Кико Касилья «Лидс» клубига ўтиб кетди. «Леганес»да ижарада ўйнаётган тўртинчи дарвозабон Андрей Лунин эса орқага қайтишни истамади.
Энди «Реал» 20 ёшли Люка Зидан хизматига муштоқ бўлиб турибди. Дарвозабон «Реал Б» таркибида 3-дивизионда тўп тепмоқда.
Мавзуга оид
02:06 / 15.08.2024
«Реал» «Аталанта»ни мағлуб этиб, УЕФА суперкубогини энг кўп ютган клубга айланди
01:58 / 02.06.2024
«Реал» — 15 карра Чемпионлар Лигаси ғолиби
18:50 / 09.05.2024
Дунёнинг энг қиммат клублари рейтинги эълон қилинди
02:05 / 22.04.2024