Андижонда 47 млн сўм пулни ўзлаштирган мансабдорга жиноят иши очилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Избоскан туман бўлими ходимлари томонидан текшириш ўтказилди, деб хабар бермоқда маҳкама матбуот хизмати.
Унда фуқаро Н.М. тумандаги учта сув истеъмолчилари уюшмаларида маълум муддат ҳисобчи вазифасида ишлаб келган ҳолда мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, аслида корхонада ишламаган жами 6 нафар шахснинг меҳнати тўғрисида сохта табеллар тузиб, шу асосда уларга иш ҳақи тўлаб бориб, ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган 47,3 млн. сўм пул маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
16:54 / 19.12.2024
Андижонда Суриядаги террорчи гуруҳларга пул юборган фуқаро 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди
15:16 / 18.12.2024
Андижонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди
10:49 / 15.12.2024