Лукашенко сохта хабарлардан шикоят қилди
Беларусь президенти Александр Лукашенко Минск Россия билан ушбу давлат раҳбарияти қай даражадаги ҳамкорликка тайёр бўлса, шунга тайёрлигини билдирди ва ОАВни сохта хабарлар тарқатишдан тийилишга чақирди.
"Биз биродар Россия билан бу давлат раҳбарияти ўзаро ҳамкорликка қанчалик тайёр бўлса, шунчалик тайёрмиз. Фақат ҳар қандай сохта хабарлар, уйдирмалар, ОАВда турли мавзуларнинг чайналишига қаршимиз", деди Лукашенко Новосибирск области губернатори Андрей Травников билан учрашувда.
У Минскда беларуслар русларни дўппослашаётгани ҳақидаги хабарларга жавоб қайтариш вақти келганини билдирди.
"Аниқлашса, у ерда иккита аҳмоқ беларус бир-бирини туртиб юборган, муштлашишган, Интернетдан буни олишиб, марказий ОАВда кимдир рус кишисини дўппослади деб айлантиришди", деди Лукашенко Минск метросида содир бўлган жанжал ҳақида.
"У одамнинг русларга алоқаси йўқ... Демак, бу мавзуга талаб бор",-деди Беларусь президенти.
Мавзуга оид
15:00 / 21.12.2024
Kun.uz'нинг YouTube'даги обуначилари сони 3 миллиондан ошди
21:49 / 12.12.2024
Австралия интернет компанияларни маҳаллий ОАВ контенти учун пул тўлашга мажбур қилади
16:05 / 16.11.2024
“Маънавий экспертиза” ахлоқ пардаси ҳимоячисими ёки медиа макон назоратчиси? Баҳсли мавзуда катта суҳбат
00:13 / 28.09.2024