Жамият | 19:07 / 25.01.2019
5885
2 дақиқада ўқилади

Хотин-қизлар қўмитаси кафиллигида 4 нафар маҳкума қамоқдан озод қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ижтимоий шериклик асосида имзолаган меморандумга мувофиқ Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Зангиота туман суди томонидан 42-сон манзилли колонияси биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида ўз хатосини тўлиқ англаб, жамият равнақи, оиласи фаровонлиги ва фарзандлари тарбиясига астойдил аҳд қилган 4 нафар маҳкума аёл Хотин-қизлар қўмитаси кафиллигида муддатидан илгари озод этилди. Республика Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди. 

Бу аёллар учун белгиланган жазо муддатлари қисқартирилиб, ўталмай қолган муддат ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилди.

Озод этилган аёллар оиласи бағрига қайтгач, жамият учун фойда келтирадиган ишлар билан шуғулланишга, фарзандлари камоли учун жон куйдиришга сўз беришди. Бу борада уларга Республика Хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлимлари ва маҳалла мутахассислари биргаликда кўмак беради. 

Хотин-қизлар қўмитаси томонидан жиноят содир этганлиги учун жазони ўташ муассасаларидан озод этилган аёлларни қайта ўқитиш ва ишга жойлашиши учун махсус курслар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Мавзуга оид