Жаҳон | 15:27 / 29.01.2019
98501
1 дақиқада ўқилади

Аравонда 3 метрли бўғма илон топилди

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аравон туманида 3 метрли ўлик бўғма илон топилди. Бу ҳақда Turmush мухбири хабар бермоқда.

Унинг маълумотларига кўра, илон Ўзбекистон билан чегарадаги Жеке-Мисте қишлоғида, Фарғона каналининг ёнидан топилган.

Қишлоқ ветеринари Маматрайим Тожибоевнинг таъкидланишича, бўғма илон, катта эҳтимол билан, қўшни давлатдан канал орқали сузиб келган.

«Икки кун олдин қишлоқдаги йигитлар сувдан ўлик бўғма илонни топишди, унинг узунлиги 3 метр, эни - 15-20 сантиметр бўлган. Эҳтимол, Ўзбекистонда кимдир илонлар боқади, улардан бири нобуд бўлганида эса, уни каналга ташлаб юборган», - деди ветеринар.

Илонни тутган шахслар изоҳ беришдан бош тортган.

Мавзуга оид