Light | 14:15 / 01.02.2019
93847
3 дақиқада ўқилади

Сочлар тўкилишига қарши 6 витамин

Фото: iStock

Тонгда кўзгу олдида туриб соч тараётганингизга тароқда катта соч тутамини кўрасиз. Сочларни тараш азобга айланади, ахир ҳар сафар кўплаб соч толалари сизни тарк этади. Бундай вазият сизга ҳам танишми? Агар «Ҳа» бўлса, бу ваҳимага тушиш учун сабаб эмас. Чунки муаммога организмингизда айрим витаминларнинг етишмаётгани сабаб бўлиши мумкин. Бугун сочлар тўкилишига қарши ишлайдиган 6 витамин ҳақида суҳбатлашамиз.

Биотин B7

Бу сочлар учун витаминларнинг фаол таркибий қисми. Унинг организмда етишмаслиги сочларнинг қуруқлиги ва синувчанлигига олиб келиши мумкин. Биотин бош терисини озиқлантирадиган ва уларни кучли қиладиган ўрнини босиб бўлмайдиган ёғ кислоталарини ишлаб чиқаришда ёрдам беради. Гулкарам, ёнғоқлар ва дуккаклилар таркибида мавжуд.

B5 пантотен кислотаси

Бу витамин сочлар яхши ўсишида иштирок этадиган кератинни ишлаб чиқаришда ёрдам беради. Ўсиш, ялтираш ва сочларнинг соғломлигига ҳисса қўшади. Брокколи, қўзиқорин, картошка, сутли маҳсулотлар, ёнғоқлар таркибида мавжуд.

Е витамини

Бош терисида қон яхши айланишига ҳисса қўшади. Бу эса соғлом тери ва сочлар деганидир. Исмалоқ, брокколи ва бошқа яшил сабзавотлар, ёнғоқлар, ўсимлик ёғлари таркибида мавжуд.

Фолий кислотаси

Айнан у организмга сочлар ўсишига ёрдам берадиган янги ҳужайраларни ҳосил қилишда ёрдам беради. Яшил баргли сабзавотлар, асал, дуккаклилар, йирик тортилган ундан тайёрланган нон, шунингдек, айрим цитрус мевалар таркибида мавжуд.

С витамини

У сочлар тўкилишининг олдини олиш учун муҳим. С витамини сочлар ўсишини тезлаштириш учун қўлланилади ва бошқа асосий витаминлар ўзлаштирилиши учун улар билан бирга ишлайди. Цитрус мевалар, қизил булғор қалампири, брюссель карами, брокколи, помидор шарбати, гулкарам, картошка таркибида мавжуд.

А витамини

Сочларнинг ўсиши, қон айланиши, бош терисини ёшартириш учун муҳим. А витамини тери учун қаришга қарши кўплаб маҳсулотларнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Яшил баргли сабзавотлар, қовоқ, сабзи, ўрик, манго, шунингдек сут маҳсулотлари таркибида мавжуд.

Ана энди соч тўкилиши муаммоси юзага келганида қандай витаминлар етишмаётгани, рационни зарур витаминлар билан бойитиш учун унга қандай маҳсулотларни киритишни билиб олдингиз. Саломат бўлинг!

Мавзуга оид