Мисрда 50 мумиё жойланган мақбара топилди
Мисрлик археологлар Птолемейлар сулоласи даврига мансуб (эрамиздан аввалги IV—I асрлар), 50та мумиё жой олган улкан сағанани топишди. Бу ҳақда Миср Қадимшунослик вазирлиги хабар тарқатган.
Ҳукумат ушбу топилма археологларнинг 2019 йилдаги илк йирик топилмаси эканини қайд этган.
Мақбара мамлакат пойтахти Қоҳирадан жанубда жойлашган Ал-Миня вилояти ҳудудидан топилган. Туна-ал-Габал туманидаги мақбара ичида 20 метр узунликдаги хона бўлиб, унинг ичига бир оила аъзолари дафн қилинган.
Археологларнинг сўзларига кўра, мумиёлар турли ёш ва жинслардаги одамларга тегишли бўлиб, 12та мумиё болаларникидир. Мутахассислар уларнинг исмлари ифодаланган иероглифларни топишмаган. Лекин бу оила ўша даврдаги юқори табақага мансуб оила бўлгани тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид
17:46 / 23.12.2024
Мисрдан гепатитга қарши дорининг навбатдаги партияси олиб келинди
15:10 / 19.12.2024
Ўзбекистонлик ёшларнинг Ал-Азҳар мажмуасига қабул қилиниши тартибга солинади
14:27 / 09.12.2024
Миср Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш корхонасини қуради
14:08 / 28.11.2024