Жаҳон | 16:06 / 04.02.2019
9038
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистондаги аэропортда йўловчининг юкидан қоплон боласи топилди

Фото: Getty Images

Ҳиндистон аэропортида йўловчининг багажидан бир ойлик қоплон топилди, дея хабар бермоқда «Би-би-си».

Таъкидланишича, Таиланддан Ҳиндистонга келган авиайўловчи божхоначилар сумкасидан қоплон боласини топишгач, аэропортда қўлга олинди.

Эркак аэропорт ходимлари унинг юкидан келаётган ғалати товушни эшитишганидан сўнг шубҳа уйғотган, сумкада эса оғирлиги тахминан бир килограмм бўлган қоплон боласи яшириб қўйилган.

«Ҳайвон шок ҳолатида бўлиб, асабий товушлар чиқарган ҳамда кучсиз кўринарди», - дея айтиб ўтишди аэропорт вакиллари.

45 ёшли қўлга олинган эркакнинг номи ошкор этилмаяпти, у божхона ходимлари юк ҳақида савол беришганида, «тушунарсиз жавоблар қайтарган». Айни пайтда расмийлар гумонланувчи халқаро контрабанда ташкилотига аъзолигини аниқлашга уринмоқдалар.

Нашр маълумотларига кўра, қоплон боласи Ченнайдаги зоология боғига олиб борилган, у ерда унга ғамхўрлик қилишяпти.

Мавзуга оид