Жаҳон | 15:22 / 04.02.2019
38706
1 дақиқада ўқилади

Олимлар саратонга чалинмасликнинг учта оддий қоидасини айтишди

Фото: Pixabay

Саратон касалликларига чалинмасликнинг энг самарали усули бу тамаки чекмаслик, тўғри овқатланиш ва серҳаракат турмуш тарзи. Бу ҳақда Гейдельбергдаги немис илмий-тадқиқот онкологик маркази раҳбари профессор Михаэль Бауманн айтди.

— Тўғри овқатланиш ва етарлича ҳаракатда бўлиш орқали саратоннинг олдини олишингиз мумкин. Саратонга қарши энг яхши чора эса тамаки чекмаслик! Барча турдаги саратон хасталикларининг 30%га яқини чекиш билан боғлиқ, — деди у.

Эслатиб ўтамиз, 4 февраль Бутунжаҳон саратонга қарши кураш куни деб эълон қилинган.

Мавзуга оид