Жамият | 12:38 / 04.02.2019
11622
1 дақиқада ўқилади

“Юлдузча” ва “Мен юлдузман” телевизион вокал танловининг 2-тури бўлиб ўтди (фоторепортаж)

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ёшлар медиа маркази ва “Менинг юртим” телеканаллари томонидан ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдодларини оммалаштириш ва мустақил ижод йўлини бошлашларига кўмаклашиш мақсадида “Юлдузча” (6-15 ёш) ва “Мен юлдузман” (16-30 ёш) мусиқий телевизион вокал танлови ташкил этилган.

2-3 февраль кунлари пойтахтимизнинг Ёшлар ижод саройида танловларнинг иккинчи тури бўлиб ўтди. Тур шартига кўра иштирокчилар 3 йўналишда – анъанавий ижро, академик ижро ва эстрада бўйича дуэт айтишди.

Ҳакамлар ҳайъатининг қаттиққўллиги, қизғин баҳс-мунозаралар, кейинги турга ўтолмаган номзодлар кураши, ёрқин чироқлар, замонавий ва ажойиб декорация ҳамда сиз мутлақо кутмаган бошқа сюрпризларни 2019 йил март ойида “Менинг юртим” телеканалида эфир орқали кўришингиз мумкин.

Мавзуга оид