Ўзбекистон | 13:15 / 06.02.2019
5341
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда хориждан келган ўзбекистонлик экспертларнинг форуми ўтмоқда

Тошкентда ўтказилаётган "Ўзбекистон-2035" Иккинчи халқаро форумида Ўзбекистонда инвестицияларнинг етишмаслиги, норасмий иқтисодиётнинг умумий иқтисодиётда катта улушга эга эканлиги ривожланишга тўсиқ бўлаётган асосий муаммолардан бири эканлиги қайд этилди. 

Тадбир 5-6 феврал кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида "Буюк Келажак" ХННТ томонидан ташкил этилмоқда. 

Шунингдек, сўзга чиққан спикерлардан бири, бошқа хорижий давлатларга нисбатан Ўзбекистон иқтисодиётида таълим улушининг анча баландлигини таъкидлади. Бу масалани асосан хусусийлаштириш ва бизнесни ривожлантириш орқали йўлга қўйиш мумкин. Форумнинг илк куни давомида мана шундай аниқ масалалар муҳокамаси ва уларни ҳал этиш учун керакли таклиф-режалар тақдимоти бўлиб ўтмоқда. 

Юздан ортиқ экспертлар икки давомида 2035 йилга қадар Ўзбекистон узоқ муддатли ривожланиш стратегияси концепцияси лойиҳаси учун ўз йўналишлари бўйича тақдимотларни намойиш этишади. 

Эслатиб ўтамиз, «Buyuk Kelajak» экспертлари келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган, хорижда профессионал муваффақиятларга эришган мутахассислар бўлиб, улар кенгаш орқали келгуси 16 йил ичида мамлакат тараққиёти ҳақидаги ўз фикрлари билан бўлишишади, мамлакат вазирликлари ва идоралари билан ривожланиш йўлларини муҳокама қилишади. 

Ривожланишнинг барча йўналишларини батафсил муҳокама этиш учун давлат бошқарувини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, банк тизими, саноат, транспорт, қурилиш соҳаси, туризм, инфратузилма, экаология, илм-фан, соғлиқни сақлаш, технология ва маданият каби соҳаларнинг ишчи гуруҳлари ташкил этилди. 

Форум якунида муҳокамаларнинг натижалари тўпланиб, Ривожланиш стратегияси концепциясининг якуний версияси тайёрланади ва ҳукуматга тақдим этилади.

Мавзуга оид