Қозоғистонда аномал совуқ. ТИВ қўшни давлат ҳудуди орқали сафар қилиш хавфидан огоҳлантирмоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти фуқароларни Қозоғистонга сафар қилишда қўшни мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетганини ҳисобга олишга чақирди.
«Қозоғистоннинг айрим минтақаларида ҳаво ҳароратининг кескин совуши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларининг эътиборини мазкур мамлакатга кирганларида, асосан унинг шимолий ҳудудларида ҳаракатланиш учун транспорт воситасини танлаётганларида ҳамда автобус ёки бошқа автомобиль транспорти турларида Россияга ўтаётганларида дуч келинадиган хавфларни ҳисобга олишлари зарурлигига қаратади», — дея таъкидланган ТИВ хабарида.
Ўзбекистон элчихонасининг Қозоғистондаги Консуллик бўлими маълумотига кўра, кучли совуқ сабабли республика аҳамиятидаги «Астана—Петропавловск» трассаси автотранспорт воситалари учун ёпилган, маҳаллий аҳолига эса сафарларга чиқмаслик тавсия қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафталарда икки марта Ўзбекистон фуқаролари бўлган йўловчи автобуслари йўлларда тўхтаб қолиши кузатилди.
Казгидромет сайтидаги маълумотларга кўра, 8 февраль куни Қозоғистон шимолида ҳаво ҳарорати кечаси 40 даражагача совиши, кундузи қор бўрони бўлиши кутилмоқда. Жануби-шарқий шамол 15−20 м/с тезликда эсиб, айрим жойларда 25 м/с га қадар кучаяди.
Шарқий, шимолий ва марказий Қозоғистонда ҳаво ҳарорати кечки вақтларда 45 даража совуқ, жанубда эса 30 даража совуқ бўлиши прогноз қилинган. Ҳудудларда қор бўрони, туман ва музлаш рўй бериши мумкин.
Қайд этилишича, бу йил қиш сўнгги етти йилда ичида энг совуғи бўлмоқда.
Мавзуга оид
22:27 / 25.12.2024
Мустақил Қозоғистон тарихидаги энг йирик авиаҳалокатлар санаб ўтилди
21:32 / 25.12.2024
Azerbaijan Airlines самолётининг Қозоғистондаги ҳалокатида 38 киши вафот этди
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
17:57 / 23.12.2024