Жаҳон | 09:20 / 07.02.2019
11664
1 дақиқада ўқилади

Сооронбай Жээнбеков Қирғизистонда рус тили расмий тил бўлиб қолишини айтди

Фото: 24.kg

Қирғизистонда рус тили мақоми ўзгаришсиз қолади. Бу ҳақда Бишкекдаги олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар билим юртлари раҳбарлари билан учрашувда мамлакат президенти Сооронбай Жээнбеков айтиб ўтди.

Жээнбековнинг айтишича, Қирғизистонга кўп тилли таълим зарур. “Бу конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган тамойилдир. Фуқароларимиз давлат, расмий тилларни ва дунё тилларидан яна биттасини билиши керак. Барча фуқаролар томонидан давлат тилининг ўзлаштирилишини давлат даражасидаги масала деб ҳисоблаймиз”, деб айтган Қирғизистон президенти.

“Қирғизистонда рус тили расмий тил ҳисобланади. Унинг мақоми ўзгаришсиз қолади. Бу биринчи навбатда бизнинг ўзимизга керак”, деб қўшимча қилган Сооронбай Жээнбеков.

Президентнинг таъкидлашича, давлатнинг келажаги ҳақида қайғурувчи, болаларга сифатли таълим берувчи, муносиб фуқароларни тарбияловчи таълим муассасаси авваламбор коррупциядан фориғ бўлиши лозим.

Мавзуга оид