Ўзбекистон | 22:40 / 14.02.2019
30189
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Молия вазири Bloomberg'га янги режалар ҳақида гапириб берди

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров Bloomberg Daybreak: Europe кўрсатувига берган интервьюсида Ўзбекистоннинг илк евробондлари ва облигациялар ҳақида маълумот берди. 

Қўчқоровга кўра, жорий йилда Ўзбекистоннинг иккита тижорат банклари халқаро молия бозори иштирокчиси сифатида фаол ҳаракатларни бошлайди. 

«Биз облигацияларнинг жойлаштирилиши истиқболдаги сармоядорлар учун яхши янгилик, деб биламиз. Бу эса бизнинг зиммамизга масъулият юклайди», – дейди у.

Кўрсатув бошловчиси сармоядорлар инглиз тилида маълумотлар топишда қийинчиликларга дуч келаётганини таъкидлади. Ўзбекистон бу борада қандай ишни амалга оширмоқчилиги ҳақида Қўчқоровдан сўралди. 

«Айни пайтда кўплаб иқтисодий маълумотларни ХВЖ сайтидан топиш мумкин. Биз улар билан ҳамкорликда ишлаймиз. Бундан ташқари, айрим маълумотлар инглиз тилига ўгирилмоқда. Молия вазирлиги, Марказий Банк ва бошқа қатор мутасадди ташкилотларнинг маълумотлари инглиз тилида ҳам эълон қилиниши йўлга қўйилади», – дея таъкидлаган вазир. 

Эслатиб ўтамиз, 13 февраль куни Ўзбекистон молиявий тарихида ёрқин саналардан бирига айланди. Негаки Ўзбекистон мустақил тарихида биринчи марта 5 йиллик 500 миллион долларлик евробондларни 4,75 фоиздан, 10 йиллик 500 миллион долларлик евробондларни эса 5,375 фоиздан жойлаштирди.

Мавзуга оид