Light | 11:08 / 17.02.2019
138727
1 дақиқада ўқилади

Гемоглобинни оширувчи 5 турдаги маҳсулот 

Фото: Shutterstock

Мутахассислар қондаги гемоглобин миқдорини оширишда ёрдам берувчи маҳсулотларни эълон қилишди.

Рўйхатда биринчи бўлиб оқсилга бой маҳсулотлар: қўй, мол, бузоқ, қуён гўштлари, мол жигари, курка гўшти келмоқда. 

Шунингдек, дуккакли маҳсулотлар ҳам гемоглобин миқдорини оширар экан. Булар нўхат, ясмиқ (чечевица), ловиянинг турли навлари бўлиб, улар таркибида катта миқдорда темир моддаси мавжуд.

Шифокорлар гемоглобини паст одамларга ёғли балиқни истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда.

Бу борада сабзавотлар орасида лавлаги етакчилик қилмоқда. Шунингдек, тарвуз, қовун, томатлар, шафтоли, анор ва қора четан (рябина) ҳам фойдалидир.

Гемоглобин миқдорини ошириш учун гречка, арпа ёрмаси, толқон, ёнғоқлар ва писта истеъмол қилиш яхши фойда берар экан.

Шунингдек, какао донларида ҳам темир моддаси кўп бўлиб, у ҳам гемоглобин ошишига кўмак беради, деб хабар бермоқда “МедикФорум” сайти.

Мавзуга оид