Ўзбекистон | 13:06 / 18.02.2019
25234
1 дақиқада ўқилади

Алишер Султоновга янги вазифа юкланди. У бош вазирнинг маслаҳатчиси бўлди

Фото: Халқаро пресс-клуб

Ҳукумат қарори билан Алишер Саидаббосович Султоновга янги вазифа юкланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, у бош вазирнинг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасини ҳам бажарадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, А.С. Султонов айни вақтда энергетика вазири лавозимда фаолият юритмоқда. 

Ундан аввал у бош вазир ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари, шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси сифатида ишлаган.

Мавзуга оид