Хоразмда заргарлик буюмлари ноқонуний олиб кирилишининг олди олинди
Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига доир божхона қоидабузарлиги фош қилинди, деб хабар берди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.
“Шовот” чегара божхона пост орқали қўшни давлатдан кириб келаётган фуқаро И.М. божхона назоратидан ўтаётганида унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди”, дейилади хабарда.
Шундан сўнг фуқаро белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, унинг қўл сумкаси ички қопламаси (астари) остига тикиб яшириб қўйилган, декларация ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган, оғирлиги 42,30 граммни ташкил этувчи 14 дона аёллар кумуш тақинчоқларини олиб киришга урингани фош бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:08
Хоразмда янги қуёш электр станцияси ишга туширилади
07:49 / 16.12.2024
6 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини сақлаётган шахслар аниқланди
21:47 / 02.12.2024
АҚШ Хоразмдаги педофил амалдорларга санкция киритди
10:41 / 30.11.2024