Жаҳон | 20:14 / 23.02.2019
7038
1 дақиқада ўқилади
Уоррен Баффет компанияси бир кунда 4,3 млрд доллар йўқотди
Дунёнинг 3-рақамли энг бой инсони, сармоячи Уоррен Баффетнинг Berkshire Hathaway компанияси энг йирик холдингларидан бири – Kraft Heinz акциялари кескин арзонлашиб кетгандан кейин 4,3 млрд доллар йўқотди. Холдинг акцияларининг қадрсизланишига дивидендларнинг камайиши ва ҳукуматнинг унга нисбатан олиб бораётган тергови ҳақидаги янгиликлар сабаб бўлган.
Акциялар 22 февралда 27 фоизга арзонлашиб, 34,95 долларни ташкил қилган. 2018 йил охирига холдингнинг 325 млн.тадан кўпроқ акциясига эга бўлган Berkshire учун ҳам йўқотишлар катта бўлган, деб хабар берди CNBC телеканали.
Мавзуга оид
22:19 / 28.08.2024
Berkshire Hathaway капиталлашуви биринчи марта 1 триллион доллардан ошди
23:01 / 23.01.2023
Forbes Американинг энг саховатли миллиардерлари рейтингини тақдим қилди
18:38 / 18.06.2022
Миллиардер Баффет билан бирга овқатланиш ҳуқуқи 19 млн долларга сотилди
18:21 / 22.11.2021