Спорт | 16:40 / 24.02.2019
12811
2 дақиқада ўқилади

АПЛда яна бир бош мураббий истеъфога чиқарилди

«Лестер Сити» бош мураббийи Клод Пюэль лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар қилинган. 

57 ёшли француз мутахассиси Премьер-лиганинг 27-турида «Кристал Пэлас»га қарши кечган ва 1:4 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйиндан кейин истеъфога чиқарилган. У билан бирга жамоани Жек Бонневэй ҳам тарк этган.

Эндиликда жамоани янги бош мураббий тайинлангунича ёрдамчи мураббийлар Майк Стоуэлл ва Адам Сэдлер вақтинчаликка бошқариб туришади.

Пюэль «Лестер Сити»ни 2017 йилнинг октябридан буён бошқариб келаётганди. У турли йилларда «Монако», «Лион», «Ницца», «Саутҳемптон» ва бошқа клубларда ҳам ишлаган.

«Кристал Пэлас» сафардаги ғалаба эвазига очколари сонини 30тага етказди ва турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилди. «Лестер Сити» 32 очкоси билан 12-ўринда қолди. Айни вақтда турнир жадвалини 27 ўйинда 65 очко жамғарган «Манчестер Сити» бошқармоқда.

Мавзуга оид