Light | 11:11 / 25.02.2019
38363
1 дақиқада ўқилади

Тузнинг янги хавфи маълум қилинди

Фото: J. PfeifferArco Images, Globallookpress

Мюнхен университети (Германия) олимлари аниқлашича, инсон организмида ош тузининг чўкиндиси аллергик реакциялар ривожига олиб келади. Бу ҳақда MedicalXpress хабар бермоқда.

Мутахассислар атопик дерматит - сурункали аллергик касаллик билан оғриган беморларнинг тери намуналарини таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, терининг тегишли қисмларида натрий даражаси нормадан 30 баробар юқори экан.

Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, натрий хлориди Th2-ҳужайраларни интерлейкин-4 (IL-4) ва интерлейкин-13 (IL-13) оқсилларини юқори миқдорда ишлаб чиқишга мажбурлайди. Натижада, атопик дерматитни ўз ичига олган тери яллиғланиши касалликлари ривожланади.

Th2-ҳужайралари CD4+ хелпер T-ҳужайраларнинг субпопуляцияси саналади. Агар содда T-ҳужайра, яъни, антиген билан алоқада бўлмаган ҳужайра В-лимфоцитлар орқали фаоллаштирилса, унда у Th2’га айланади ва антижисмлар ҳамда яллиғланиш реакцияларида иштирок этувчи цитокинларни катта миқдорда ишлаб чиқара бошлайди. Кўрсатилишича, юқори туз концентрациясида T-ҳужайралар Th2’га қайта айланади.

Мавзуга оид