Жамият | 12:36 / 07.03.2019
8097
1 дақиқада ўқилади
Сирдарёда юз берган ёнғин оқибатида 83 ёшли фуқаро ҳалок бўлди
2019 йил 6 март куни Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида яшаган 83 ёшли А.Б.нинг уйида ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Оқибатда уйининг пол қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда А.Б.нинг жасади топилди.
Ёнғин келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда, дейилади хабарда.