Жаҳон | 19:11 / 09.03.2019
17869
1 дақиқада ўқилади
АҚШда энг кўп қидирилаётган қотиллардан бири қўлга олинди
АҚШнинг Мэрилэнд штати полицияси энг кўп қидирилаётган ўн нафар жиноятчидан бири бўлган Ламонт Стефенсонни қўлга олди. Бу ҳақда Metro нашри хабар берди.
Стефенсон юк машинаси ичида ухлаётган шубҳали шахс ҳақида хабар қилинганидан сўнг қўлга олинган.
Нашрнинг ёзишича, Стефенсон биринчи қотилликни 2014 йилда амалга оширган. Ўшанда у собиқ севгилисини ўлдирган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида қотилнинг бармоқ излари бўлмаганлиги сабабли қидирув мураккаблашган. Уларда қотилнинг фақатгина фотосурати бўлган.
Бундан ташқари, Стефенсон ўтган ҳафтада Вашингтонда яна бир қизни ўлдиришда гумонланмоқда.
Мавзуга оид
22:49
АҚШ «Гуржистон орзуси» етакчиси Бидзина Иванишвилига қарши санкциялар жорий этди
21:44
Трамп илгари сураётган оммавий депортация 86 млрд долларга баҳоланмоқда
18:33 / 26.12.2024
«Уйда ёлғиз» филмидаги машҳур уй сотиб юборилди
16:03 / 26.12.2024