Спорт | 13:20 / 09.03.2019
14219
1 дақиқада ўқилади

Фазлиддин Ғоибназаровнинг кейинги жанги санаси маълум, бироқ рақиб сир тутилмоқда

Фото: Round By Round Boxing

Рио Олимпиадасининг чемпиони, айни вақтда профессионал боксда ўз фаолиятини олиб бораётган Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангини қачон ўтказишини эълон қилди. 

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, Ғоибназаров 11 май куни саккизинчи бор профессионал рингга кўтарилади.

“Бўлажак жангнинг санаси ва қаерда ўтказилиши аниқ бўлди. Ростини айтсам, рақиб ҳам маълум. Бироқ унинг кимлигини ҳозир эълон қилмоқчи эмасман. Негаки жанггача ҳали вақт бор ва барчаси ўзгариб кетиши мумкин. Айни пайтда жамоам билан жангга қизғин тайёрланяпмиз. Рақиб исм-шарифини бир ҳафта ичида эълон қиламан”, – дейди Фазлиддин Ғоибназаров.

Эслатиб ўтамиз, Ғоибназаров шу пайтгача профессионал боксда етти бор жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва 4таси нокаут эвазига қўлга киритилган.

Мавзуга оид